locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лиам Росеньор — «Париж» бош мураббийи

Томонлар икки йиллик меҳнат шартномасини имзолашди.
Лиам Росеньор — «Париж» бош мураббийи
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Челси» ҳамда Франциянинг «Страсбур» клубларида фаолият юритган Лиам Росеньор Франциянинг «Париж» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.

Томонлар икки йиллик меҳнат шартномасини имзолашди.

Росеньор ушбу лавозимда француз мутахассиси Антуан Комбуаренинг ўрнини эгаллади. Комбуаре бошчилигида «Париж» ўтган мавсум Лига 1да 11-ўринни эгаллаб, элитадаги ўрнини сақлаб қолган бўлса-да, клуб раҳбарияти у билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эриша олмади.

Эслатиб ўтамиз, Лиам Росеньор 2026 йил апрель ойида Англия Премьер-лигасидаги кетма-кет бешта мағлубиятдан сўнг «Челси» бош мураббийлиги лавозимидан озод этилган эди. Энди у фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг