locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лиам Делап “Ньюкасл”га ўтишга тайёр

Трансфер йўлидаги асосий тўсиқ “Челси”нинг футболчи учун талаб қилаётган суммаси бўлиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” ҳужумчиси Лиам Делап фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин. Football Insider маълумотига кўра, 23 ёшли футболчи Лондон клубидаги келажаги ноаниқ бўлиб қолгач, янги жамоага ўтишга тайёрлигини билдирган.

Манбага кўра, “Челси” Делапга янги мавсумда унга катта умид боғланмаётганини маълум қилган. Шу сабаб ҳужумчи “Ньюкасл” вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчига, шунингдек, “Эвертон” ва “Ноттингем Форест” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Трансфер йўлидаги асосий тўсиқ “Челси”нинг футболчи учун талаб қилаётган суммаси бўлиши мумкин. Лондон клуби Делапни қўйиб юбориш учун тахминан 58,5 миллион евро олишни истамоқда. Ҳозирча “Ньюкасл” бу миқдорни тўлашга тайёрми ёки йўқми, маълум эмас.

Маълумот учун, Делап ўтган мавсум барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг