locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лиам Делап “Челси”ни тарк этиши мумкин — унга икки АПЛ клуби қизиқмоқда

23 ёшли футболчи айни пайтда асосий жамоадан алоҳида машғулот ўтказмоқда ва унинг келажаги ноаниқ бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” ҳужумчиси Лиам Делап ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этиши мумкин. The Independent маълумотига кўра, 23 ёшли футболчи айни пайтда асосий жамоадан алоҳида машғулот ўтказмоқда ва унинг келажаги ноаниқ бўлиб турибди.

Делапқа “Ноттингем Форест” ва унинг собиқ клуби “Ипсвич Таун” қизиқиш билдирмоқда. Айниқса, “Ипсвич” ҳужумчини ортга қайтариш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Клуб Делапни ўтган йили “Челси”га 30 миллион фунт эвазига сотган эди.

Футболчининг “Челси”даги мавқеи ҳам пасайган. Делап 9-рақамли футболкасини Жоау Педрога топширган ва Хаби Алонсо бош мураббий бўлганидан кейин ҳужум чизиғидаги рақобатда янада орқада қолган. Ўтган мавсумда у АПЛда атиги битта гол урган.

Маълумот учун, Лиам Делап ҳозирча “Челси” футболчиси бўлиб қолмоқда, бироқ клуб унинг трансферига қарши эмас. Ҳужумчининг келажаги ёзги трансфер ойнаси якуннига қадар ҳал бўлиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг