locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ли Кан Ин \"Атлетико\"га ўтишга яқин

Хабарларга кўра, томонлар шахсий шартнома бўйича деярли тўлиқ келишувга эришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ПСЖ ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин фаолиятини Мадриднинг "Атлетико" клубида давом эттиришга жуда яқин турибди. Хабарларга кўра, томонлар шахсий шартнома бўйича деярли тўлиқ келишувга эришган ва футболчи беш йиллик битим имзолаши кутилмоқда.

Энди клублар трансфер суммаси бўйича якуний тафсилотларни ҳал қилиши қолган. Трансфер қиймати 35 миллион евро ҳамда бонуслар билан 40 миллион евродан ошиши мумкин.

25 ёшли жанубий кореялик футболчи ПСЖ сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмагани сабаб янги жамоага ўтишни маъқул кўрмоқда. Диего Симеоне эса унинг трансферига розилик берган ва Ли Кан Ин янги мавсумда "Атлетико"нинг муҳим футболчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг