locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ли Кан Ин «Атлетико»га ўтиш арафасида

24 ёшли жанубий кореялик футболчининг айни пайтдаги трансфер қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ли Кан Ин «Атлетико»га ўтиш арафасида
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Атлетико» клуби «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин трансферини якунлашга жуда яқин турибди. Бу ҳақда машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, томонлар ҳозирда келишувнинг сўнгги тафсилотларини мувофиқлаштирмоқда. «Атлетико» трансферни яқин кунларда расман якунлашни режалаштирган.

Transfermarkt баҳосига кўра, 24 ёшли жанубий кореялик футболчининг айни пайтдаги трансфер қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.

Ли Кан Ин 2023 йилдан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг