«Леванте» Метью Райан билан шартнома имзолади
Фото: Леванте
Испаниянинг “Леванте” клуби Австралия терма жамоаси дарвозабони Метью Райанни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Посбон билан бир йиллик шартнома имзоланди. Шунингдек, томонлар уни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга.
2025 йилда Райан “Ланс” билан Лига 1да 14 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 17 та гол ўтказиб юборди. Ўз вақтида у “Арсенал”, “Рома”, “Валенсия”, “Брайтон” ва бошқа клубларда ҳам тўп тепган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист