Левандовский MLS’да дебют қилди
Унинг жамоаси мағлуб бўлди.
ФОТО: Getty images
MLS USA
22.07.2026, Як.
Интер Майами
3
Чикаго Файр
2
23 июль куни MLS мунтазам чемпионати доирасида “Интер Майами” ўз майдонида “Чикаго Файр”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Левандовский MLS’даги илк учрашувини ўтказди.
Мезбонлар сафида Луис Суарес 27 ва 51-дақиқаларда, Престон Пламбек эса 87-дақиқада гол урди. Суареснинг дастлабки голи пенальтидан киритилди.
Ушбу баҳсда польшалик ҳужумчи Роберт Левандовский MLS’даги илк учрашувини ўтказди. У 62 дақиқа ҳаракат қилди, аммо гол уришга эриша олмади. Унинг дебюти аслида 17 июль кунига режалаштирилган эди, бироқ Канададаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳаво сифати ёмонлашгани сабабли “Ванкувер”га қарши учрашув бекор қилинганди.