locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовски янги клуби билан музокара ўтказмоқда

Польшалик форвард океан ортига йўл олиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовски янги клуби билан музокара ўтказмоқда
ФОТО: Getty images

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски 2026 йилда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Журналист Низаар Кинселланинг хабар беришича, польшалик 37 ёшли форвард фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

Унга «Чикаго Файр» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. МЛС клуби польшалик футболчи билан «ижобий» музокаралар ўтказган.

Қайд этилишича, «Чикаго Файр» Левандовскининг маош бўйича талабларини муаммосиз қондириши мумкин.

Жорий мавсумда Роберт Левандовски «Барселона» сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг