locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовски Польша терма жамоасига қайтади
Фото: Getty Images

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Польша терма жамоасига қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.pl нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 36 ёшли форвард Ян Урбан миллий жамоага бош мураббий этиб тайинлангач, яна терма жамоа сафида тўп суришга рози бўлган.

Левандовски терма жамоага қайтиш учун ҳеч қандай шарт қўймаган, ҳатто сардорлик боғичи борасида ҳам ҳеч қандай талаб билдирмаган. Манбага кўра, бу масала кейинчалик муҳокама қилиниши мумкин, бироқ ҳужумчи айни пайтда ҳеч нарсани даъво қилмаяпти.

Маълумот учун, Левандовски 2008 йилда, 20 ёшида Польша терма жамоасида дебют қилган. У шу кунгача миллий жамоа сафида 158 та ўйинда майдонга тушиб, 85 та гол муаллифига айланган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг