Левандовски Польша терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Мураббий билан футболчи ўртасида келишмовчилик юзага келган
Фото: Getty Images
Роберт Левандовски Польша терма жамоасидаги фаолиятини тўхтатди. “Барселона” ҳужумчиси бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"Польша бош мураббийига ишонч йўқолганини ҳисобга олиб, мураббий кетмагунча терма жамоада ўйнашдан воз кечишга қарор қилдим.
Келажакда яна дунёдаги энг яхши мухлислар учун ўйнаш имкониятига эга бўлишимга умид қиламан", — деб ёзди Левандовски.
Польша устози Михал Пробеж 2023 йил сентябрида терма жамоада иш бошлаганди. Унинг бошқарувида поляклар Евро-2024 мусобақасидан биринчи бўлиб чиқиб кетди.