Левандовски МЛСда Мессидан кейинги энг кўп маош олувчи футболчига айланади
Поляк ҳужумчи Роберт Левандовски “Чикаго Файр” сафида юқори маош олувчи футболчилардан бирига айланади.
Манбага кўра, Левандовски АҚШ клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган ва мавсумига 20 млн доллар ишлаб топади.
Ушбу сумма бонуслар ҳамда реклама кампанияларидаги иштирокни ҳам ўз ичига олади. Шу тариқа, поляк форварди МЛСда Лионел Мессидан кейинги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши кутилмоқда.
Левандовски “Чикаго Файр” лойиҳасининг марказий фигураси бўлиши тахмин қилинмоқда. Клуб тажрибали ҳужумчи атрофида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
Аввалроқ Роберт Левандовски 2022-йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 4 та ассист қайд этган.