Левандовски “Интер”га қарши ўйнайди
Фото: Getty Images
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Интер”га қарши ўйнай олади. Бу ҳақда COPE хабар тарқатмоқда.
Польшалик футболчи жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган ва “Интер” билан ўйинга тайёр. Аммо ҳимоячи Алекс Бальде жароҳати туфайли ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Футболчи сонидан олган жароҳатидан қутула олмаган ва ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 6 май куни Миланда бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист