locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовски футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин — манба

Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2025/26-йилги мавсум якунига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовски футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин — манба
ФОТО: Getty images

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски “Барселона” билан янги шартнома имзоламаса, футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2025/26-йилги мавсум якунига қадар амал қилади. 37 ёшли форвард “Барселона”да қолишни хоҳламоқда ва имкон бўлса, захира футболчиси сифатида ўйнашга ҳам тайёр. Аммо клуб ҳужумчи билан шартнома узайтириш борасида бир қарорга келмаган.

Хабарларга кўра, тажрибали ҳужумчи Саудия Арабистони клубларидан молиявий яхши таклифлар олган, бироқ Роберт Европада қолиб, фаолиятини шу ерда давом эттиришни истамоқда.

Жорий мавсум Левандовски “Барселона” сафида жами 12 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг