locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовски «Барселона»да қолиш учун маошини камайтиришга тайёр — манба

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски каталонияликлар сафида қолиш ниятида. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, поляк футболчисининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июн ойида якунга етади.

Манбага кўра, тажрибали форвард учун устувор вазифа айнан «Барселона»да қолиш ҳисобланади. У шартномани узайтириш йўлида маошининг камайтирилишига ва таркибда камроқ роль ўйнашга ҳам рози. Ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланмаганлиги таъкидланмоқда.

37 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Левандовски 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг айни дамдаги бозор қиймати 8 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг