Левандовски «Барселона» сафида 150-учрашувини ўтказди
У 2022 йилдан бери Каталония сафида тўп сурмоқда.
ФОТО: Getty images
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоа сафида жами 150 та ўйинда майдонга тушган.
Польшалик 37 ёшли футболчининг юбилей учрашуви якшанба куни "Валенсия"га қарши ўтказди (6:0).
Левандовски 68-дақиқада захирадан майдонга тушди, 76 ва 86-дақиқаларда эса "кўршапалаклар" дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди. Юлдуз ҳужумчи "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 150 та ўйинда жами 103 та гол урган, шунингдек, 20 та голли узатмани амалга оширган.
Роберт Левандовски "Барселона"га 2022 йилнинг ёзида "Бавария"дан кўчиб ўтганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист