Левандовски «Ал-Ҳилол» билан келиша олмади
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
ФОТО: Getty images
Роберт Левандовский ҳозирча «Ал-Ҳилол» билан трансфер бўйича келишувга эриша олмади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «Барселона» ҳужумчиси фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда. 37 ёшли форвардга Саудия Про-лигаси клублари, шунингдек МЛС жамоалари томонидан қизиқиш мавжуд. Бироқ футболчи ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган.
Шунингдек, «Барселона» ва Левандовский ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар вақтинча тўхтатилгани айтилмоқда.
Жорий мавсумда польшалик ҳужумчиси 44 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, «Ал-Ҳилол» Левандовскийга йилига 90 миллион евро маош таклиф қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист