locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Левандовси «Барселона» билан шартномани узайтирмайди – манба

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Левандовси «Барселона» билан шартномани узайтирмайди – манба
ФОТО: Getty images

"Барселона" 37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовски билан 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, футболчи ҳам жамоани тарк этиш ниятида. “Барселона” иқтисодий муаммолар туфайли польшалик ҳужумчини янги харидлар эмас, балки ички ресурслардан фойдаланган ҳолда алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Клуб 25 ёшли Ферран Торресдан доимий равишда ҳужумчи сифатида фойдаланиш варианти кўриб чиқилмоқда.

Ўтган мавсумда Левандовски барча турнирларда 52 та ўйин ўтказиб, 42 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Торрес барча мусобақаларда 45 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг