locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лестер Сити» Англиянинг учинчи дивизионига тушиб кетди

«Тулкилар» 2015/2016 йилги мавсумда АПЛ чемпиони бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Лестер» Англиянинг учинчи дивизионига тушиб кетди. Чемпионшипнинг 44-туридан сўнг «тулкилар» 42 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг охирги олди — 23-поғонасида турибди. Турнир якуннигача икки тур қолди. 21-ўринда бораётган «Блэкберн Роверс» эса 44 та учрашувда 49 очко тўплаган. Шу тариқа, «Лестер» лигада қолиш учун математик имкониятларини бутунлай йўқотди.

Ўтган мавсумда «тулкилар» Англия Премьер-лигасида иштирок этган эди. Чемпионат якунга кўра жамоа 25 очко билан 18-ўринни эгаллаб, Чемпионшипқа тушиб кетганди.

Феврал ойида 2023/2024 йилги мавсумдаги молиявий барқарорлик ва фойда кўриш қоидаларини бузгани учун клубдан олти очко олиб ташланган эди.

Маълумот учун, 2015/2016 йилги мавсумда «Лестер» Англия чемпиони бўлган эди. Ўшанда Клаудио Раньери шогирдлари 38 турда 81 очко жамғариб, энг яқин таъқибчиси «Арсенал»ни 10 очкога ортда қолдирган ҳолда ғолибликка эришган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг