locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Леонардо Спинацола: «Бу бутун Италия учун катта зарба бўлди»

Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Босния ва Герцеговинадан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Спинацола ЖЧ-2026 саралашининг плей-офф босқичи финалида Босния ва Герцеговинадан учралган мағлубиятдан (1:1, пенальтилар серияси — 1:4) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ушбу ғалаба учун бор кучимизни бериб курашдик ва ўйин тақдирини ҳал қилиш учун 3-4 та қулай имкониятга эга бўлдик. Бу биз учун, оилаларимиз ва Жаҳон чемпионатида Италияни кўра олмайдиган барча италиялик болалар учун улкан умидсизликдир. Ёш футболчиларнинг кўз ёшларини кўриш жуда оғир, аммо уларнинг келажаги порлоқ деб ҳисоблайман.

Шахсан мен учун бу Жаҳон чемпионатига чиқиш учун сўнгги имконият эди, бироқ ҳозир бутун Италия учун қайғудаман», — дея Спинацоланинг сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси ўз тарихида кетма-кет учинчи бор жаҳон чемпионатининг финал босқичидан қуруқ қолмоқда. Аввалроқ «Адзурра» 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон биринчи­лик­ларида ҳам иштирок эта олмаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг