Леон Горецка фаолиятини «Милан»да давом эттиради — манба
Немис футболчиси жорий мавсум охирида эркин агентга айланади.
ФОТО: Getty Images
Германиялик яримҳимоячи Леон Горецка Мюнхеннинг «Бавария» клубини тарк этгач, «Милан» билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда ESPN журналисти Хавер Родригес Паскуал хабар бермоқда.
Аввалроқ Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум якунида «Бавария»дан кетишини маълум қилган эди. Футболчи 2018 йилдан буён мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Жорий мавсумда 31 ёшли Горецка клуб сафида барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда «Милан» 67 очко билан Италия А Серияси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист