locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ленарт Карл жароҳат олди: у ЖЧ-2026'ни ўтказиб юбориши мумкин

Бўлажак мундиал 11-июндан 19-июлга қадар бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ленарт Карл миллий терма жамоанинг машғулотларидан бирида жароҳат олди.

«Ленарт Карл бугунги машғулотда жароҳат олди. Жароҳат унчалик яхши кўринмаяпти. Уни кейинги текширувлар учун шифохонага юборишди. Биз якуний ташхис қўйилишини кутшишимиз ва унинг жаҳон чемпионатига бориш-бормаслигини ёки унинг ўрнига бошқа футболчи излашимиз кераклигини билиб олишимиз лозим», — дея Бундестим бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг сўзларини келтирмоқда ESPN нашри.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақасида Германия терма жамоаси «E» гуруҳида Кюрасао, Кот-д'Ивуар ва Эквадор миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг