Лэмпард собиқ жамоасини бошқариши мумкин
ФОТО: Getty images
“Ковентри” бош мураббийи Френк Лэмпард АПЛда иш бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда Football Insider.
Манбага кўра, 47 ёшли англиялик мутахассисга “Вест Хэм” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лэмпард футболчилик фаолияти давомида “болғачилар” сафида ўйнаган.
Ҳозирда клубни Грэм Поттер бошқаряпти. Қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқиши кутилмоқда. У кетадиган бўлса, Френк асосий даъвогар сифатида қаралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, собиқ футболчи АПЛ доирасида “Челси”ни бошқарган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист