Лэмпард «Кристал Пэлас» бош мураббийи бўлиши мумкин
«Ковентри» 47 ёшли мутахассис қўл остида Чемпионшипда ғолиб бўлди.
ФОТО: Getty images
«Ковентри» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Чемпионшипдаги муваффақиятдан сўнг «Кристал Пэлас»ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
«Ковентри» 47 ёшли мутахассис қўл остида Чемпионшипда ғолиб бўлди. Бироқ эндиликда Фрэнк билан бошқа жамоалар ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида.
Қайд этилишича, «Кристал Пэлас» Лэмпардни мавсум якунида жамоани тарк этадиган Оливер Гласнер ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Маълумот ўрнида, англиялик мутахассис 2024 йил ноябр ойидан буён «Ковентри»ни бошқариб келмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист