locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лемпард бошқарувидаги «Ковентри Сити» Чемпионшипда ғолиб бўлди

Шу тариқа, ушбу клуб 25 йил ўтиб яна элит дивизионга қайтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Френк Лемпард бошқарувидаги «Ковентри Сити» жамоаси 2025/2026 йилги мавсумда Англия Чемпионшипи ғолибига айланди.

Сешанба куни оқшомида «Ковентри» жамоаси «Портсмут»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба эвазига клуб чемпионат якунига икки тур қолганда турнир жадвалида таъқибчилар учун етиб бўлмас даражага чиқиб олди ва иккинчи дивизион чемпионилигини нақд қилди.

Ўтган дам олиш кунларида эса клуб «Блекберн Роверс» билан дуранг (1:1) ўйнаб, муддатидан олдин Англия Премьер-лигасига йўлланмани қўлга киритган эди. Шу тариқа, «Ковентри» орадан 25 йил ўтиб яна элит дивизионга қайтадиган бўлди.

«Ковентри Сити» бош мураббийи Френк Лемпард Чемпионшипда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Маълумот учун, Лемпард 2024 йилнинг ноябр ойидан буён «Ковентри»ни бошқариб келмоқда. У бунгача «Дерби Каунти», «Челси» ва «Эвертон» каби клубларда фаолият юритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг