locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лейвин Курзаванинг уйига ўғри тушди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лейвин Курзаванинг уйига ўғри тушди
ФОТО: Getty Images

ПСЖ клуби собиқ футболчиси, ҳозирда “Боавишта”да тўп сураётган Лейвин Курзаванинг уйига ўғри тушди. Бу ҳақда La Parisien нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, воқеа якшанбага дўшанбага ўтар кечаси футболчининг Сен-Клуддаги уйида содир бўлган. Бироқ сигнализация тизими ишлаб кетгани боис, жиноятчи ўз ниятига ета олмаган.

Воқеа жойига етиб келган полиция икки гумонланувчини топган. Улардан бири, 17 ёшли ўсмир боғда қўлга олинган. Иккинчиси эса яқин атрофдаги ўрмон томон югуриб, қочишга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, қўлга олинган ўсмир ўз айбига иқрор бўлган ва унинг иши вояга етмаганлар ишлари бўйича судга юборилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг