locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лейпциг» Диоманде билан шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда

Айни дамда 19 ёшли футболчига «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германиянинг «RB Лейпциг» клуби 19 ёшли қанот ҳужумчиси Ян Диоманде билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Янги келишувга кўра, футболчини сотиб олиш бўйича товон пули миқдори 100 миллион еврони ташкил этади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Инсайдернинг маълум қилишича, «RB Лейпциг» ивуарлик футболчига нисбатан ортиб бораётган қизиқишлар фонида уни ўз сафида сақлаб қолмоқчи. Айни дамда Англиянинг «Ливерпуль» клуби африкалик вингер атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Ян Диоманде жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, айни пайтда унинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг