«Легионерлар борасида тўғри танлов қилдик деб умид қиламан» – Вадим Абрамов
Самарқандликлар ғалаба қозонди.
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» - «Қайсар» (3:1) ўртасидаги учрашувдан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
«Яхши спарринг рақиб бўлди, айнан шундай ўйинлар учун ҳам шу ердамиз. Йигитлар иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилиб, ўз ишларини қилишди. Бу менга ёқди. Эҳтимол, илк дақиқадаёқ гол урганимиз сабаб рақибнинг кучига тўғри баҳо бера олмадик. Иккинчи бўлим назоратимиз остида ўтди.
Янги ўйинчилар ҳақида? Майдонга тушган ҳар бир футболчи ўзига билдирган ишончни оқлади, дейиш мумкин. Ўйлайманки, легионерлар борасида тўғри танлов қилдик. Уларнинг айримлари ҳали спорт формасида эмас, аммо ҳаракатиданоқ улар ўйнай олишини сезиш мумкин», - деди Вадим Карленович Қозоғистон клуби устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист