«Лечче» Эдинсон Каванини Европага қайтармоқчи
Бу ҳақда Corriere del Mezzogiorno хабар берди.
ФОТО: Getty images
Италиянинг «Лечче» клуби тажрибали ҳужумчи Эдинсон Каванини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат бошлади. Бу ҳақда Corriere del Mezzogiorno хабар берди.
Манбага кўра, уругвайлик форвард яқинда Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубини тарк этган ва ҳозирча профессионал фаолиятини якунлаш ниятида эмас. «Лечче» раҳбарияти аллақачон футболчининг вакиллари билан дастлабки алоқаларни ўрнатган.
Кавани аввал ҳам Италия жанубида тўп сурган бўлиб, у «Наполи» шарафини ҳимоя қилган. Бироқ ҳозир у яна А серияга қайтиб, нисбатан камтарроқ мақсадларга эга жамоага ўтишга рози бўладими ёки йўқ, бу ҳали номаълум.
Фаолияти давомида Эдинсон Кавани «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Бока Хуниорс» каби машҳур клублар сафида ҳам муваффақиятли тўп сурган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист