Леау ёзда \"Милан\"ни тарк этиб, АПЛга йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images
“Челси” ёзда “Милан” футболчиси Рафаел Леауни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Саймон Филлипс маълум қилди.
Манбага кўра, “Челси” 25 ёшли португалиялик футболчига жиддий қизиқмоқда. Лондонликлар футболчининг агенти билан суҳбатлашиб, ушбу битим қиймати бўйича дастлабки музокараларни ўтказган.
Португалиялик футболчининг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Трансфермаркт порталига кўра, унинг трансфер нархи 75 миллион еврога тенг.
Жорий мавсумда Рафаел 46 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист