locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Леау Португалия миллий жамоаси йиғинини тарк этди

Футболчи кеча жисмоний ҳолати яхши эмаслиги сабаб машғулотда қатнашмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Леау Португалия миллий жамоаси йиғинини тарк этди
ФОТО: Getty images

“Милан” вингери Рафаэль Леау Португалия терма жамоаси йиғинини тарк этди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчи кеча жисмоний ҳолати яхши эмаслиги сабаб машғулотда қатнашмаган.

Шундан сўнг терма жамоа бош мураббийи Роберто Мартинес уни Италияга қайтариш қарорини қабул қилди.

Рафаэль жароҳати сабаб “россонерилар” сафида ҳали бирорта ўйинда тўлиқ ўйнагани йўқ. Охирги икки баҳсда у иккинчи бўлим ўрталарда захирадан майдонга туширилган.

Маълумот ўрнида, Португалия терма жамоаси сешанба куни саралашнинг 8-турида Венгрия билан баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг