Леау «Милан»дан «Галатасарой»га ўтди
«Милан» расмий сайти орқали ҳужумчи Рафаэл Леаунинг «Галатасарой»га доимий равишда трансфер қилинганини маълум қилди.
Италия клуби португалиялик футболчига «россонери» сафидаги етти мавсум давомида кўрсатган профессионализми ва жамоага бўлган садоқати учун миннатдорлик билдирди.
«Рафа» «Милан» таркибида 2021/22 йилги мавсумда Италия чемпионлиги — Скудетто, шунингдек, 2024 йилда Италия Суперкубогида ғолиб чиқишда муҳим ҳисса қўшган.
Леау 2019 йилда «Лилль»дан «Милан»га кўчиб ўтган эди. У италияликлар сафида барча мусобақалар доирасида 291 та учрашувда майдонга тушиб, 80 та гол урди ва 65 та голли узатма амалга оширди.
Шу тариқа, 27 ёшли футболчининг «Милан»даги етти йиллик фаолияти якунланди. Энди Леау фаолиятини Туркиянинг амалдаги грандларидан бири — «Галатасарой»да давом эттиради.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозордаги қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.