Леау А Сериянинг дастлабк турини ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
“Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау А Сериянинг биринчи турида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 26 ёшли португалиялик футболчи Италия кубоги доирасида “Бари”га қарши баҳсда жароҳат олган. Натижада у “Кремонезе”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Маълумотларга қараганда, футболчининг болдир мушакларида кичик жароҳат борлиги маълум қилинган.
Леау А Сериянинг иккинчи турига тайёргарлик жараёнини давом эттиради. "Россонерилар" 2-турда "Лечче" меҳмони бўлади.
Баҳром Бобонов
Редактор