Лазиз Абдураимов – «Бухоро» жамоаси футболчиси
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг етакчи ўйинчиси, мавсумнинг дастлабки қисмини Бунёдкор-2 сафида ўтказган ҳужумчи Лазиз Абдураимов “Бухоро” жамоаси билан шартнома имзолади!
Биринчи лига чемпиони Лазиз Абдураимов 2009-йилда таваллуд топган. Шу кунга қадар “Олимпия”, “Замин” ҳамда “Бунёдкор-2” клублари шарафини ҳимоя қилган. U-17 терма жамоаси сафида 14 учрашувда 8 бор тўп киритган.
“Лазиз Абдураимов ўз ёш тоифасида Республикамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланади. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби иқтидорли ёш футболчи билан узоқ муддатли истиқболни кўзлаган ҳолда шартнома имзолади. Унинг юқори салоҳияти, меҳнатсеварлиги ва келажакда жамоанинг муҳим аъзоларидан бирига айланиш имконияти ушбу қарорнинг асосий омилларидан бири бўлди”, - дейилади хабарда.