Лаутаро Мартинес жароҳати туфайли «Барселона»га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборади
Расм: gettyimages.com Лаутаро Мартинес
Миланнинг «Интер» жамоаси сардори Лаутаро Мартинес Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган «Барселона»га қарши жавоб учрашувида иштирок этмайди. Учрашув 6 май куни бўлиб ўтади.
Sky Italia нашрининг хабар беришича, 27 ёшли аргентиналик ҳужумчи илк ўйинда олган жароҳати - мушак чўзилиши - сабабли жамоага ёрдам бера олмайди. Ўша учрашув 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланган эди. Тиббий текширувлар натижасига кўра, жароҳат жиддий деб топилди ва Лаутарони асосий таркибдан чиқаришга тўғри келди.
Қайд этиш жоизки, жавоб баҳси олдидан ҳар икки жамоа таркибида йўқотишлар мавжуд. «Барселона» сафида марказий ҳимоячи Жюл Кунде ҳам жароҳат сабаб ўйинда иштирок этмайди.
Бакрадзе Иман
Редактор