Лаутаро Мартинес сафга қайтди
Миланнинг «Интер» клуби сардори ва ҳужумчиси Лаутаро Мартинес мушак жароҳатидан сўнг тўлиқ тикланди. Аргентиналик футболчи А Серия 31-туридан ўрин олган «Рома»га қарши баҳсда «нерадзуррилар»нинг асосий таркибида майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Учрашув якшанба, 5 апрел куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» форварди Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Будё-Глимт»га (1:3) қарши дастлабки учрашувда жароҳат олган эди ва қарийб бир ярим ой давомида майдонга туша олмади.
Жорий мавсумда Мартинес клуб миқёсида барча турнирлар доирасида 35 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Айни дамда «Интер» 69 очко билан А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.