Лаутаро Мартинес: «Менинг ягона ва аниқ истагим — «Интер»да қолиш»
29 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 85 миллион еврога баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
«Интер» сардори Лаутаро Мартинес ёзда «Барселона» томонидан унга қизиқиш бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Барселона»нинг қизиқиши менда фахр туйғусини уйғотди, аммо мен шу ерда қолишни хоҳлайман. Менинг ягона ва аниқ истагим — «Интер»да қолиш. Мен бу клубни, бу ердаги инсонларни ва мухлисларни яхши кўраман. Улар мени қанча вақт хоҳлашса, шунча вақт шу ерда бўламан», — деди Мартинес Sky нашрига.
Лаутаро 2018 йилдан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.Футболчининг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. 29 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 85 миллион еврога баҳоланмоқда