locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лаутаро Мартинес “Барселона”га ўтмайди

Аввалроқ футболчи билан оғзаки келишувга эришилгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Сўнгги кунларда “Барселона” аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ ҳозирча трансфер амалга ошиши кутилмаяпти.

Журналист Гастон Эдул маълумотига кўра, “Барселона” ҳақиқатдан ҳам Лаутарога қизиқиш билдирмоқда, аммо Каталония клуби “Интер”га ҳеч қандай расмий таклиф юбормаган. Аввалроқ футболчи билан оғзаки келишувга эришилгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди.

“Интер” эса ўз сардорини сотишни режалаштирмаяпти. Милан клуби Лаутарони жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида кўради ва унинг трансфери бўйича музокара олиб боришга тайёр эмас.

Маълумот учун, Лаутаро Мартинеснинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. “Барселона”нинг ҳужум чизиғини кучайтиришдаги асосий мақсади узоқ вақт Хулиан Альварес бўлиб келган, бироқ “Атлетико Мадрид” ҳам аргентиналик ҳужумчини Ла Лигадаги рақибига сотишни истамаётгани айтилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг