Лаутаро Мартинес «Барселона»га ўтиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда
«Интер» сардори Лаутаро Мартинес фаолиятини «Барселона»да давом эттириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик ҳужумчи каталонияликлар сафида Роберт Левандовскига узоқ муддатли ўринбосар бўлишни мақсад қилган.
Жорий мавсумда Левандовски «Барселона» сафида барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Лаутаро Мартинес эса жорий мавсумда «Интер» таркибида барча турнирларда 19 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Мартинеснинг Милан клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 85 млн еврони ташкил этади.