locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лаутаро: «Италия кубоги финалидаги ғалаба жуда муҳим ва аҳамиятли эди»

"Интер" мавсумни "олтин дубл" билан якунлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лаутаро: «Италия кубоги финалидаги ғалаба жуда муҳим ва аҳамиятли эди»
ФОТО: Getty images

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Италия Кубоги финалида «Лацио» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.

Аввалроқ миланликлар мамлакат чемпионлигини ҳам муддатидан аввал таъминлаган эди.

«Бу биз учун жуда муҳим ва аҳамиятли ғалаба. Ўтган йилги омадсизликлардан кейин ўзимизга келиш осон бўлмади. Биз ўйин сифати, интенсивлик, натижалар ва умумий чиқишлар нуқтаи назаридан жуда муҳим мавсум ўтказдик.

Мавсумни икки соврин билан якунлаётганимиздан жуда хурсандман. Бу биз учун ҳақиқатан ҳам катта аҳамиятга эга эди.

Сўнгги йилларда эришган ютуқларимиз сабаб “Интер” ҳақида доимо кўп гапиришади. Аммо биз шу йўлда давом этишимиз, совринлар ютишда тўхтамаслигимиз керак. Чунки айнан шуни истаймиз. Бу мавсумда икки титулни қўлга киритдик ва бундан жуда бахтиёрмиз», — деди Мартинес «Интер» расмий сайтига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг