locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лаутаро: \"Биз йирик ҳисобда мағлуб бўлсак-да, жамоам билан фахрланаман\"

"Интер" финал баҳсида "ПСЖ"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лаутаро: "Биз йирик ҳисобда мағлуб бўлсак-да, жамоам билан фахрланаман"
Фото: Getty Images

“Интер” сардори Лаутаро Мартинес жамоасининг Чемпионлар лигаси финалида “ПСЖ”дан (0:5) учралган мағлубиятига ўз фикрларини билдирди.

“Биз тайёргарлик давомида режалаштирган ҳеч бир ишни амалга ошира олмадик. ”ПСЖ"ни ушбу муваффақият билан табриклайман. Улар яхши футбол ўйнади, хато қилмади ва муносиб ғалабага эришди.

Финалда биз мағлубиятга учраган бўлсак-да, жамоам, мураббийим ва клубим билан фахрланаман. Ҳарқалай, биз яхши мавсум ўтказдик. Гарчи ҳеч қандай соврин ютмаган бўлсак ҳам.

Энди қайта тикланишимиз ва оёққа туришимиз керак. Биз бутун кучимизни муҳим ўйинларга бағишладик. Натижа қанчалик яхши бўлмасин, мен клубимдан ғурурланаман", — деди “Интер” футболчиси.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг