locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лацио»нинг 30 минг нафар мухлиси раҳбарият билан можаро сабаб «Женоа»га қарши ўйинни бойкот қилди

Шунга қарамай, римликлар беллашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган «Лацио» – «Женоа» учрашуви футбол тарихидаги энг ғалати атмосфералардан бирида ўтди. «Олимпико» стадионининг қарийб 30 минг нафар ишқибози клуб раҳбариятига норозилик сифатида ўйинни бойкот қилди ва трибуналарни бўш қолдирди.

Мухлислар ва клуб президенти Клаудио Лотито ўртасидаги низо анча чуқурлашган. Фанатлар клубнинг амбициялари пастлигидан, трансферлар чекланганидан ва Лотитонинг шахсий телефон суҳбатлари тарқалиб кетиши билан боғлиқ можаролардан чарчаган.

Вазият клубнинг расмий баёнотидан сўнг янада кескинлашди. Раҳбарлар бойкот чақириқларини «қабул қилиб бўлмас ҳолат» деб аташди, мухлислар эса буни ўз ҳуқуқларининг поймол этилиши ва ҳақорат деб қабул қилишди.

Одатда ҳайқириқлардан ларзага келадиган стадион бу сафар жамоаларни сукут билан кутиб олди. Фанатлар стадионни тарк этишдан аввал Лотитога қарата кескин баннер осиб кетишди: унда «орзуларсиз шунчаки яшаб юриш» етарли эмаслиги таъкидланган.

Трибуналар бўш бўлишига қарамай, Маурицо Сарри шогирдлари ирода кўрсата олишди. Драматик кечган баҳснинг 90+10-дақиқасида Данило Каталди пеналтини аниқ амалга ошириб, «бурғутлар»га 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани тақдим этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг