«Лацио» Рауль Асенсиони кузатмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио Италиянинг «Лацио» клуби трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, Рим клуби Асенсиони Қатарнинг «Ал-Садд» жамоасига ўтган Алессио Романьоли ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Қайд этилишича, «Лацио» раҳбарияти 23 ёшли ҳимоячининг эҳтимолий трансфери бўйича дастлабки музокараларни ўтказган. Келишув қиймати тахминан 20 миллион евро бўлиши мумкин. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча «Реал»да қолишни истамоқда.
Рауль Асенсио ўтган мавсум барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, испаниялик ҳимоячининг бозор қиймати ҳам 20 миллион еврога баҳоланмоқда.