locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лацио» Икарди билан боғланди

Футболчининг молиявий талаблари асосий тўсиқлардан бирига айланиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Лацио» Икарди билан боғланди
ФОТО: Getty images

«Лацио» аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Рим клуби спорт директори Анжело Фабиани 33 ёшли футболчи билан аллақачон мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Sky Sport.

Икарди «Галатасарай» билан шартномаси тугагач, июль ойидан бери эркин агент мақомида бўлиб турибди. «Лацио» аргентиналик футболчининг фаолиятини Римда давом эттиришга тайёрлигини билмоқчи.

Футболчининг молиявий талаблари асосий тўсиқлардан бирига айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Икарди Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубдан таклиф олишни хоҳлаяпти.

«Галатасарай»дан ташқари, Икарди «Интер», «ПСЖ» ва «Сампдория» шарафини ҳимоя қилган, Италия ҳамда Туркия чемпионатларида энг яхши тўпурар ва энг яхши ўйинчи бўлган. Ўтган мавсумда у 47 та ўйинда 16 та гол урди ва 3 та узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг