locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Лацио\" Хамес Родригесни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Колумбиялик футболчи ҳозирда эркин агент мақомида юрибди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Римнинг "Лацио" клуби Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Руди Галетти хабар бермоқда.

35 ёшли футболчи "Миннесота Юнайтед" клубини тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида бўлиб турибди ва у ЖЧ-2026 турнирида ўзини жуда яхши кўрсатишга улгурди.

Колумбия терма жамоаси сардори ҳисобланган Родригес Жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинларидан кейин яна бир бор Европа клублари эътиборини тортди. МЛСга кўчиб ўтишдан аввал колумбиялик плеймейкер Мадриднинг "Реал", Мюнхеннинг "Бавария", "Эвертон", "Олимпиакос" ва бошқа бир қатор номдор жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Терма жамоа сафида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган Хамес ҳамон таркибдаги энг тажрибали ўйинчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, "Лацио" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодлар қаторида Родригес вариантни ҳам диққат билан ўрганмоқда. Италия клуби ҳужумкорликда креативликни оширишни мақсад қилган ва таркибни тезда кучайтира оладиган тажрибали футболчиларни қидирмоқда.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг