locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ларсен «Вулверхэмптон» тарихида 1987 йилдан бери илк бор Англия Кубогига хет-трик қайд этган футболчига айланди

«Бўрилар» турнирнинг учинчи босқичида «Шрусбери Таун»ни 6:1 ҳисобига мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Норвегиялик ҳужумчи Йорген Странн Ларсен «Вулверхэмптон» тарихида 1987 йилдан бери Англия Кубогига хет-трик қайд этган биринчи футболчи бўлди. Ўша йилнинг ноябрь ойида «Челтнем Таун»га қарши ўйинда бундай натижага клуб афсонаси Стив Булл эришган эди, дея хабар беради OptaJoe.

Ларсен хет-трикни Англия Кубогининг учинчи босқичида «Шрусбери Таун»га қарши ўйинда қайд этди. «Бўрилар» ушбу баҳсда 6:1 ҳисобига ғалаба қозонди.

Жорий мавсумда Ларсен 23 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урди. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ, Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби 25 ёшли норвегиялик футболчига қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди. «Вулверхэмптон» ёзги трансфер ойнасида Ларсенга қизиқиш билдирган клублар билан музокара қилиши мумкин, аммо фақат ўзларини қониқтирадиган нархда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг