locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лапорта: «ПСЖ» Ямалга рекорд даражадаги нарх таклиф қилди, бироқ биз рад жавобини бердик»

«Барселона» президенти Парижликлар Ямални сотиб олишга уриниб кўргани ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лапорта: «ПСЖ» Ямалга рекорд даражадаги нарх таклиф қилди, бироқ биз рад жавобини бердик»
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта «Пари Сен-Жермен» жамоаси вингер Ламин Ямални сотиб олишга уриниб кўргани ҳақидаги маълумотни ошкор қилди. Клуб президентилиги учун ўтказилган дебат давомида Лапорта бу таклиф рад этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Президентнинг сўзларига кўра, Париж клуби ёш иқтидор эгаси учун рекорд даражадаги маблағ таклиф қилган.

«Мен фахрланадиган ишларимдан бири шундаки, «ПСЖ» Ямал учун 250 миллион евро таклиф қилди ва биз бу таклифга «йўқ» деб жавоб бердик. Унинг клуб билан 2030 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномаси бор», — деди Лапорта.

Маълум қилинишича, ушбу таклиф тахминан икки йил аввал, Ямал 17 ёшда бўлган вақтда келиб тушган.

Ҳозирги вақтга келиб Ламин Ямал «Барселона» сафида барча мусобақаларда жами 142 та ўйин ўтказишга улгурди. Унинг ҳисобида 44 та гол ва 49 та голли узатма мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг