locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лапорта «Барселона» президентилиги учун ўтказилган сайловда ғалаба қозонди — Романо

Шу тариқа, мутахассис ушбу лавозимга учинчи бор сайланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 15 мартдан 16 мартга ўтар кечаси якунланган «Барселона» президентилик сайловларининг расмий натижаларини эълон қилди.

«Жоан Лапорта «Барселона» президентилиги учун ўтказилган сайловларда ғалаба қозонди! Лапорта ўз вазифасини бажаришга киришди ва бугунги овоз бериш жараёнидан сўнг клубдаги фаолиятини янги босқичда давом эттиради», — деб ёзади Романо.

Шу тариқа, Жоан Лапорта ушбу лавозимга учинчи бор сайланди. Испаниялик мутахассис 2003 йилдан 2010 йилгача, шунингдек, 2021 йилдан 2026 йилгача бўлган даврда ҳам «кўк-анорранглилар»га раҳбарлик қилган.

Ғолиб номзод 1 июлдан ўз вазифасига расман киришади ва Каталония клубини 2031 йилга қадар бошқаради. Таъкидлаш жоизки, ушбу сайловларда Лапортанинг асосий рақиби Виктор Фонт бўлган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг