locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лапорта «Барселона» президенти сайловларида Мессининг тутган ўрни ҳақида гапирди

Ушбу жараён 15 март куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» президентиликка номзод Жоан Лапорта бўлажак сайловларда «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Мессининг тутган ўрни ва унинг эҳтимолий баёнотлари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Мессининг фикр билдиришидан хавотирдамисиз? Мен кўпроқ «Барселона» бошқаруви аъзоларига эришган ютуқларимизни қандай тушунтириш ҳақида қайғураман. Биз жаҳон даражасидаги рақобатбардош жамоа тузиш орқали бу ютуқларни мустаҳкамламоқчимиз. Бизда ўзи ҳақида сўзловчи «Спотифай Камп Ноу» каби лойиҳа, мураббийлар ўриндиғига Флик, офисда эса Деко бор…

Мен Мессининг фикрини ҳурмат қиламан, лекин нима қилишимиз кераклигини аниқ биламан», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клубининг янги президенти учун сайловлар 15 март куни бўлиб ўтади. Ғолиб эса 1 июлдан бошлаб расман ўз лавозимига киришади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг