locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ланс» «ПСЖ»нинг илтимосига қарамай, Лига 1 доирасидаги ўйинни бошқа санга қолдиришдан бош тортди

Парижликлар Чемпионлар Лигаси сабаб бир ҳафтада учта ўйин ўтказишга мажбур бўлмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ланс» клуби «ПСЖ»нинг 11 апрелга белгиланган ўйинни кўчириш борасидаги илтимосига рад жавобини берди. Парижликлар УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги «Ливерпуль»га қарши баҳслар (8 ва 14 апрел) оралиғида қўшимча дам олиш вақти олиш мақсадида мурожаат қилишган эди. Бу ҳақда «Ланс» клубининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

«ПСЖ» томонидан Лига 1 нинг 29-туридан ўрин олган ушбу учрашувни кўчириш бўйича Профессионал футбол лигасига (LFP) юборилган расмий сўровдан сўнг, Ланс шаҳри жамоаси қатъий эътироз билдирди. Клуб тақвимни ўзгартириш учун ҳеч қандай асосли ёки адолатли сабаб йўқлигини таъкидламоқда.

LFP комиссияси ушбу масала бўйича якуний қарорни қабул қилиш учун пайшанба куни, 26 мартда йиғилиш ўтказади. Агар комиссия «ПСЖ»нинг талабини қондирса, «Ланс»нинг позицияси якуний қарорга таъсир кўрсата олмайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг