locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ланс» ПСЖни мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди

Баҳсдаги ягона гол 32-дақиқада Флоран Товен томонидан киритилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2026 йилги Франция Суперкубоги финалида «Ланс» ПСЖ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, соврин соҳибига айланди. Учрашув «Ланс»нинг «Боллар-Делелис» стадионида бўлиб ўтди.

Баҳсдаги ягона гол 32-дақиқада Флоран Товен томонидан киритилди. 39-дақиқада эса «Ланс» ҳимоячиси Киллиан Антонио қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам қолдирди.

Шунга қарамай, мезбонлар қолган дақиқаларда ҳисобдаги устунликни сақлаб қолди. Учрашувнинг 86-дақиқасида ПСЖ ҳимоячиси Нуну Мендеш ҳам майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Ланс» ўз тарихида илк бор Франция Суперкубогини қўлга киритди. ПСЖ эса сўнгги беш йил ичида биринчи марта мазкур совринга эга чиқа олмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг